Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.1998 й. ПФ-2162-сон "Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.12.1998 й.

N ПФ-2162



ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Халқ банки омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унинг активлари банк фаолиятининг халқаро андозаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Халқ банкининг Халқ банки низом жамғармасини уч миллиард сўм миқдорида белгилаш, унинг манбааларини қуйидаги улушда шакллантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (51 фоиз) - 1,53 миллиард сўм;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (49 фоиз) - 1,47 миллиард сўм.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Халқ банки ресурсларини фуқароларнинг омонатлари тўла сақланишини кафолатлайдиган, талаб катта бўлган, ишончли ва кўп даромад келтирадиган сарфларга жойланишини таъминлаш тавсия этилсин.

4. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда ушбу Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов