Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1999 й. ПФ-2212-сон "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.1999 й.

N ПФ-2212



РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ

ВА ЧИҚИНДИЛАРИ ЭКСПОРТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Рангли металлар ички бозорини ҳимоя қилиш, ватанимиздаги ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан таъминлаш мақсадида:


1. 1999 йил 15 февралдан бошлаб рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.

2. "Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖга ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳажмларда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб чиқиб кетилиши тақиқланган товарлар, буюмлар ва маҳсулотларнинг республикадан ташқарига чиқарилиши чоғида белгиланган тартибга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 йил, 2-сон, 51-модда