Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.1999 й. ПФ-2332-сон "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.06.1999 й.

N ПФ-2332



ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СОҲАСИ

УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикада туризм соҳаси бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, туризмнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб туризм соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мужассамлаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги "2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир хафта муддат ичида мазкур Фармон юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов