Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2013 й. 204-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 22 июлдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА



Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг

айрим тоифаларини дори воситалари билан

имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида" ҳамда "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ соғлиқни сақлаш давлат тизимининг амбулатория-поликлиника муассасаларида амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини (кейинги ўринларда беморлар деб аталади) дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.

4. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.


5. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихоналар томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш рецепти (кейинги ўринларда рецепт деб аталади) асосида бепул берилади.

6. Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.



II. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИМТИЁЗЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан берилади.


8. Дори воситаларини имтиёзли бериш даволовчи врачларнинг тайинлашига мувофиқ дори воситаларини ҳисобга олиш учун белгиланган шакл бўйича талаблар асосида амалга оширилади.


9. Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ҳужжатлар) асосида ёзилади.

Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва думалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг тилхати билан биргаликда) амбулатория-поликлиника муассасаси дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса - масъул шахс дори воситаларини олганидан кейин унга қайтарилади.


10. Масъул шахс дори воситалари олинганидан кейин уларни махсус журналда тилхат остида беморга беради. Вояга етмаган беморларга мўлжалланган дори воситалари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилади. Айрим ҳолларда вояга етган беморнинг ҳолатига қараб дори воситалари унинг қариндошларига берилиши мумкин.


11. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда, даволовчи врачлар уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецептлар ёзадилар.


III. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИМТИЁЗЛИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


12. Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли ажратиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича бланкларда даволовчи врачлар томонидан ёзилган рецептлар бўйича амалга оширилади.

13. Рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни (ҳужжатларни) кўрсатган ҳолда беморлар ҳисобда турадиган жойдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар.


14. Рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсидан ортиқ бўлмаган миқдорда, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёзилади. Рецепт берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.


15. Қуйидаги дори воситаларига рецептлар ёзиш ушбу муассасанинг мутахассис врачи ёки тегишли ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари врачларининг тавсиялари асосида яшаш жойидаги амбулатория-поликлиника муассасасининг даволовчи врачи (умумий амалиёт врачи) томонидан амалга оширилади:

ўсмага қарши ва гиёҳвандлик воситалари (онкологик, гематологик беморларга) - онколог ва (ёки) гематологнинг тавсияси асосида;

қандли диабет ва қандсиз диабетга дучор бўлган беморларни даволаш воситалари - эндокринологнинг тавсияси асосида;

психотроп воситалар (руҳий касалликларга чалинган беморларга) - психиатрнинг тавсияси асосида;

инфекцияга қарши препаратлар (ОИВни юқтирган беморларга) - амбулатория-поликлиника муассасаси ҳузуридаги юқумли касалликлар хонасининг инфекционист врачининг тавсияси асосида;

силга қарши воситалар (силга чалинган беморларга) - фтизиатрнинг тавсияси асосида.


16. Рецептура бланкларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

17. Дорихоналардан бериладиган дори воситаларининг миқдори ва дозаси (ўлчами) рецептда кўрсатилган миқдор ва дозага мувофиқ бўлиши керак.

18. Дори воситасини беришда рецептнинг йиртиб олинадиган корешокларига берилган дори воситасининг номи, миқдори, серияли рақами, фармацевтнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади, унинг имзоси қўйилади. Дорихонанинг штампи босилади. Бемор орқа томондаги биринчи йиртиб олинадиган корешокка имзо чекади, у кейинчалик уни ҳақ тўлаш учун амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун дорихонада сақланади. Иккинчи корешок беморга (ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, қариндошларга) берилади.

19. Дорихоналарда умумий қабул қилинган халқаро-патентланмаган ном ҳисобга олинган ҳолда савдо номи бўйича тайинланган дори воситаси мавжуд бўлмаган тақдирда, янгидан ёзилган рецепт асосида фақат амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда бошқа савдо номи билан дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Бунда рецептнинг орқа томонига ушбу дори воситасининг мавжуд эмаслиги тўғрисида белги (фармацевт ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси, сана, дорихонанинг номи ва штамп) қўйилган ҳолда кейинчалик уни амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун беморга берилади.

20. Дори воситасининг зарур миқдори мавжуд бўлмаган ҳолларда беморга рецептларнинг йиртиб олинадиган корешокларининг тегишли устунларида кўрсатилган ҳолда мавжуд дори воситаси миқдори берилади.


21. Рецепт нотўғри расмийлаштирилган тақдирда унга дорихонанинг фармацевт ходимлари томонидан "Рецепт ҳақиқий эмас" деган штамп босилади, кейинчалик у амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш учун беморга (ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, қариндошларга) қайтарилади.


IV. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ИМТИЁЗЛИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ (ҲАҚ ТЎЛАШ)

ТАРТИБИ


22. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ олдиндан танлов, тендер ёки электрон савдолар ўтказмасдан, шунингдек махсус ахборот порталларида эълон бермасдан ёзилган рецептлар асосида беморларга берилган дори воситалари қийматини тўлаш учун дорихоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади.

Шартномалар (битимлар) белгиланган тартибда Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади.


23. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси шартнома суммасидан ва бюджетнинг тасдиқланган сметасидан келиб чиқиб ойлик сумманинг 15 фоизи миқдорида ҳар ойда олдиндан ҳақ тўлайди.


24. Ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунигача дорихоналар томонидан имтиёзли рецептлар бўйича берилган дори воситалари реестрлари тузилади, улар счёт-фактура ва биринчи йиртиб олинадиган корешоклар билан биргаликда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органига ёки амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этилади. Реестрлар ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар бир амбулатория-поликлиника муассасаси бўйича уч нусхада тузилади.

25. Реестрнинг икки нусхаси ҳақ тўлаш учун тақдим этилади. Реестрнинг учинчи нусхаси счёт-фактура, реестрнинг икки нусхаси ва рецептларнинг биринчи йиртиб олинадиган корешоклари олинганлиги тўғрисида соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасасининг масъул шахси томонидан имзоланади.


26. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси ва дорихона ўртасидаги кейинги ҳисоб-китоблар йиртиб олинадиган корешоклар ва ёзилган счёт-фактуралар илова қилинган ҳолда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейин навбатдаги календарь ойнинг 15-кунигача тақдим этилган реестрга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда счёт-фактуралар, тўлов топшириқлари билан биргаликда реестрлар Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.


27. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органларига ёки амбулатория-поликлиника муассасаларига рецептнинг йиртиб олинадиган корешоклари, счёт-фактуралар ва тўлдирилган реестр мавжуд бўлган тақдирда берилган дори воситалари бўйича тўлиқ суммани дорихоналарга бир марта тўлашга рухсат берилади.

28. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш бўйича харажатларни молиялаштириш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


29. Дори воситаларини беморларга имтиёзли бериш учун амбулатория-поликлиника муассасаси:

уларни муассасанинг харажатлар сметасида ушбу мақсадларда назарда тутилган режали ажратиладиган маблағлар ҳисобига харид қилади;

уларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига харид қилади;

уларни тақсимот бўйича соғлиқни сақлашнинг юқори органларидан бепул олади;

уларни қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олади.


30. Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини таъминлаш учун дори воситаларига ҳақ тўлаш харажатлари мақсадли хусусиятга эгадир ва бошқа мақсадларда фойдаланилмаслиги керак.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситалари асоссиз тайинланганлиги учун даволовчи врач жавоб беради.


32. Беморларга дори воситаларини беришни ташкил этиш учун жавобгарлик ушбу Низом талабларига мувофиқ амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарига юкланади.


33. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Бепул рецептлар бўйича берилган дори воситалари

РЎЙХАТИ

Дорихонанинг номи



(етказиб берувчи)

Амбулатория-поликлиника муассасасининг номи



(тўловчи)

20___ йил _______________ дан _______________гача

        

Т/р

Беморнинг

Ф.И.О.


Рецепт

т/р


Гувоҳнома

т/р


Касалликнинг

тоифаси ёки

шифри


Дори воси-

тасининг номи


Ўлчов

бир-

лиги


Миқ-

дори


Нархи


Сум-

маси



           

           



          

          







           

           



        

        







          

          



        

        







           

           



        

       







          

          



       

        







          

         



        

        






Ҳаммаси











        

Жами ____________ рецепт _______________________ сўм ____________

_________________________________________ сўм __________ тўланади

                                    (ёзув билан)

             

Дорихона мудири




(имзо)

М.Ў.

Бухгалтер




(имзо)


Реестрни олдим



(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси, сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 387-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 7-сон, 46-модда