Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2013 й. 206-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2013 й.

N 206


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг юксак талабларига ҳамда замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда магистратуранинг ҳуқуқ мутахассисликларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти заруриятининг чуқур ўрганилишини таъминласин ва 2014 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига 2014/2015 ўқув йилидан мутахассисликларнинг янгиланган рўйхатини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 23 июлдаги

206-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги

118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим

муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш


1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети магистратураларига нисбатан татбиқ этилмайди.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 389-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 7-сон, 47-модда