Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2013 й. 215-сон "Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.08.2013 й.
N 215
ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорини бажариш, спортнинг олимпия турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш истиқболли спортчиларни етиштириш ва танлаб олиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежининг мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомнинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 330 нафардан.".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 5 август, 31-сон, 410-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 8-сон, 50-модда