Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2013 й. ПҚ-2013-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2013 й.

N ПҚ-2013



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидагилар:

1992 йил 13 мартдаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсат олиб бориш ҳақидаги Битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисида 2007 йил 22 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида имзоланган Протокол;

Текшириш ва метрологик аттестация мақсадида транспортда олиб ўтиладиган норматив ҳужжатлар, эталонлар, ўлчов воситалари ва стандарт намуналарни олиб ўтиш учун бож тўловлари, солиқлар тўлашдан ва махсус рухсатномалар беришдан озод қилиш тўғрисида 1995 йил 10 февралдаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2007 йил 22 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида имзоланган Протокол;

1995 йил 3 ноябрдаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсат олиб бориш ҳақидаги Битимда қатнашувчи давлатларнинг қуролли кучларида ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш Битимига ўзгартишлар киритиш тўғрисида 2010 йил 21 май куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 407-модда