Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2013 й. ПҚ-2018-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2013 й.

N ПҚ-2018



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2013 ЙИЛГИ АСОСИЙ

МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ

ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 25 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1887-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикага буғдой унини олиб киришни янада тартибга солиш ҳамда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорининг 12-2-иловасидаги 11-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

Товар

гуруҳининг

рақами


Товарлар сони


ТИФ ТН бўйича

товар коди


Ўлчов бирлиги учун товарнинг

божхона қийматига нисбатан

фоиз ёки АҚШ доллари

ҳисобида


11

Буғдой уни

1101 00 110 0,

1101 00 150 0


11

        

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 424-модда