Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2013 й. 225-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2013 й.

N 225


"ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ

СОҲАСИДАГИ   РУХСАТ   БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

Ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этиш тақиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 442-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 55-модда