Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2013 й. 249-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2013 й.

N 249



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам

олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 сентябрдаги

249-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низомда:


а) I бўлимнинг 23-бандидаги "клублар" сўзи "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) III бўлимнинг 1-бандидаги "клублар, маданият уйлари ва саройлари" сўзлари "маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-иловадаги Иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифи ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларининг 29-бандидаги "Маданият саройлари ва уйлари, доимий ва кўчма клублар (автоклублар, клуб-вагонлар, сузувчи маданий базалар ва бошқалар)" сўзлари "Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарорида:


а) 1-илованинг 139 ва 260-қаторлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 18, 140, 141, 154, 364, 369 ва 380-қаторлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 491-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 65-модда