Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 31.08.1995 й. 118-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.08.1995 й

N 118-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда):


175-моддада:

модданинг номи "юритиш тартибини" деган сўзлардан кейин "шунингдек тўлов интизомини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмнинг тавсиф қисми "шу жумладан, дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳолларда бузиш ҳамда корхоналарнинг ҳисоб рақамида тегишли маблағлар бўлгани ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари тижорат банкларининг шуъбалари томонидан бузилиши" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 84-модда; 1992 йил, N 10, 397-модда; 1993 йил, N 6, 242-модда) 19-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:


"4-1. Тижорат банклари шуъбаларининг раҳбарлари томонидан тўловлар ўз вақтида ўтказилмаган ва уларнинг гумашталик ҳисоб рақамлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки уларга нисбатан қуйидаги жазоларни қўллаши мумкин:

банк шуъбасининг Қонунга хилоф ҳаракати натижасида олинган қўшимча даромади миқдорида ундан жарима пули ундириш;

корхоналарнинг ҳисоб рақами орқали тўловлар ўтказилиши кечикишига мунтазам равишда йўл қўйиб келаётган шуъба тугатилишини тижорат банкидан талаб қилиш, башарти юқорида қайд этилган талабни бажаришдан асоссиз равишда бош тортилган тақдирда, банк операцияларини бажариши учун мазкур банкка берилган лицензияни қайтариб олиш".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 132-модда) 4-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга".


IХ. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 17-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1. Ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун кимошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, тураржой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин".


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов