Ўзбекистон Республикасининг 24.05.2010 й. ЎРҚ-248-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 03.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
24.05.2010 й.
N ЎРҚ-248
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 3 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 66-1-модданинг биринчи қисмидаги "ОИТС касаллигини" деган сўзлар "ОИВ касаллиги/ОИТСни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номи ва тўртинчи қисмининг диспозициясидаги "ОИТС касаллигини" деган сўзлар "ОИВ касаллиги/ОИТСни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши -
олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар) 57, 58, 59-моддаларидаги "ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми)", "ОИТСга", "ОИТС" ва "ОИТСни" деган сўзлар тегишинча "ОИВ касаллиги/ОИТС", "ОИВ касаллиги/ОИТСга", "ОИВ касаллиги/ОИТС" ва "ОИВ касаллиги/ОИТСни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2010 йил 25 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 161-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 179-модда