Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 04.12.2013 й. 04-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2013 й. 1712-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2013 й.

N 1712-5




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

04.12.2013 й.

N 04


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 221-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори)"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 438-модда) асосан Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 23 августдаги 01-сон қарори (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш Раиси                                                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 657-модда