Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2006 й. ПҚ-476-сон "Малайзия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2006 й.

N ПҚ-476


МАЛАЙЗИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА

ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада авж олдириш, Ўзбекистон Республикасига иш юзасидан ва сайёҳлик ҳамда зиёрат қилиш мақсадида келаётган Малайзия фуқароларига визаларни расмийлаштириш иш тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

- Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган Малайзия фуқароларига Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, 6 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" Миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 388-модда.