Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2006 й. ПҚ-288-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.02.2006 й.
N ПҚ-288
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
"ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА
СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА" 2005 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-183-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарорининг 1-бандидаги учинчи хатбоши ва унга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 50-модда.