Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2013 й. 346-сон "Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.12.2013 й.
N 346
СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ АЪЗОЛАРИ
БЎЛГАН СПОРТЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЖАЛБ
ЭТИЛГАН ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАРНИНГ ИШ
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва ХV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорига мувофиқ, шунингдек спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларини спорт мусобақаларида қатнашишга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 6 январь, 1-сон, 4-модда