Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 20.09.2010 й. 197-мх-сон "Нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.09.2010 й. 1584-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.09.2010 й.

N 1584-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.09.2010 й.

N 197-мҳ


БУЙРУҒИ


"Нотариал идоралари томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш

ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 30 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон "Нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1584, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 239-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                             Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



"Нотариал идоралари томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш

ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг ўзбек ва рус тилларидаги матнида:

номи ва 1-банддаги "Нотариал идоралари" ва "нотариальными конторами" деган сўзлар тегишлича "Давлат нотариал идоралари" ва "государственными нотариальными конторами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни", "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар", "и нотариусов, занимающихся частной практикой" ва "и нотариусами, занимающимися частной практикой" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Қоидаларда:

номи ва 1-4-иловаларнинг грифидаги "Нотариал идоралари" деган сўзлар "Давлат нотариал идоралари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банддаги "нотариал идораларга" деган сўзлар "давлат нотариал идораларига (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банддаги "давлат нотариал идоралари ва хусусий нотариусларга" деган сўзлар "нотариал идораларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар "Нотариал идоралар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банддаги "давлат нотариал идоралари ва хусусий нотариусларни" деган сўзлар "нотариал идораларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-банддаги "давлат нотариал идораларидан" ва "давлат нотариал идораларида давлат нотариуси ва хусусий нотариусга" деган сўзлар тегишлича "нотариал идораларда" ва "нотариал идораларда эса нотариусга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар, икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда эса катта нотариуслар шахсан масъулдир";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Нотариус билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали Адлия бошқармасига топширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 334-модда.