Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 350-I-сон "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 350-I


"АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Адвокатура тўғрисида"ги Қонун кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъатларининг аъзолари бўлган шахслар малака имтиҳонларини топширгунга қадар, лекин ушбу Қонун эълон қилинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой ўз фаолиятларини давом эттирадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Адвокатлар уюшмаси билан ҳамкорликда йигирма кунлик муддат ичида Олий малака комиссиясини тенглик асосида адлия ходимлари ва адвокатлар жумласидан тузсин;

қайд этилган комиссия таркибига киритилган адвокатларга малака имтиҳонларини топширмай адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг адвокатураси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1961 йил 30 майда қабул қилинган Қонуни (Қонуннинг 1980 йил 12 ноябрдаги таҳрири) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 32, 547-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                Э. ХАЛИЛОВ



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 йил, 2-сон, 49-модда