Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1992 й. 356-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1992 й.

N 356



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

“ЎЗБЕКИСТОН     РЕСПУБЛИКАСИ     МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА”

1992 ЙИЛ 11 ФЕВРАЛДАГИ 59-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кўрсатилган қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: “Келишилган молия, солиқ, валюта ва нарх сиёсатини ўтказишни таъминлаш, молия тизимини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан, валюта ресурсларидан мақсадли фойдаланиш ва нархлар устидан назоратнинг таъсирини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида молия бошқаруви органларининг ташкилий тузилишини ва нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ”, ундан кейин матн бўйича давом этади.


2. 1-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда берилсин:

“молия-валюта сиёсатининг асосий қоидаларини шакллантириш, республиканинг валюта режасини (тўлов балансини) тузиш ва ижро қилиш, валюта ресурсларини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш”.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                            И. Жўрабеков