Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2005 й. ПФ-3636-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-3568-сонли Фармонини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.07.2005 й.

N ПФ-3636



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2005 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-3568-СОНЛИ ФАРМОНИНИ

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 2-қисмига мувофиқ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари -иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт комплекси ҳамда истеъмол товарлари ва савдо комплекси раҳбари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири, ташқи алоқалар масалалари комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 222-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 7-сон, 250-модда