Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.06.2005 й. ПФ-3622-сон "Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.06.2005 й.
N ПФ-3622
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ
ХЎЖАЛИК СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ
УЧУН МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИ
ЭРКИНЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида, шунингдек жавобгарликни қўллашнинг халқаро умумҳуқуқий принципларидан келиб чиққан ҳолда:
1. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим этмасдан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
...