Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1993 й. 147-сон "Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1993 й.

N 147



КОРХОНАЛАРГА (ТАШКИЛОТЛАРГА)

ФАОЛИЯТНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИ БИЛАН

ШУFУЛЛАНИШ     ҲУҚУҚИНИ     БЕРАДИГАН

МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР)

БЕРИШ  ТАРТИБИ  ТЎFРИСИДАГИ  НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ҲУКУМАТИНИНГ   БАЪЗИ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикасининг Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунини амалда жорий этиш тартиби ҳақида" 1992 йил 2 июлдаги 626-XII-сон, "Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунини амалда жорий этиш тартиби ҳакида" 1992 йил 8 декабрдаги 735-ХII-сон қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 26 ноябрдаги 710-XII-сон, 1993 йил 11 январдаги 777-XII-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Корхоналар (ташкилотлар)нинг махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида" 1992 йил 14 январдаги 516-ХII-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1993 йил 22 февралдаги 778-ХII-сон қарорларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР КИЛАДИ:

3. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖда жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасини ташкил этиш ҳақида" 1991 йил 28 мартдаги 71-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Республика ҳудудида жойлашган ва кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1993 йилнинг 15 апрелигача лицензияларни белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ бўлимлари ва тегишли давлат бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов