Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.1993 й. 151-сон "Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.1993 й.

N 151


МУСОДАРА ҚИЛИНГАН, ЭГАСИЗ

МОЛ-МУЛКНИ, ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ   ИХТИЁРИГА   ЎТГАН   МОЛ-МУЛКНИ

ВА ХАЗИНАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, БАҲОЛАШ

ВА СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни ҳисобга олиш, сақлаш ва сотишни йўлга қўйиш, мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилувчи ва мусодара қилинган ҳамда эгасиз мол-мулкни сотишда иштирок этувчи органларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг "Мусодара қилинган, эгасиз мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган мулк ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва реализация қилиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1984 йил 29 июндаги 683-сон қарори" ҳақида 1984 йил 13 июлдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон ССР ҚТ., 1984 йил, N 7, 33-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 13 августдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига киритиладиган ўзгаришларнинг 1-банди (Ўзбекистон ССР ҚТ., 1990 йил, N 8, 28-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 8 октябрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг солиқ солиш масалалари бўйича қарорига киритиладиган ўзгаришларнинг 3-банди (Ўзбекистон ССР ҚТ., 1990 йил, N 10, 36-модда).



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1993 йил, 3-сон, 11-модда