Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1999 й. 15-сон "Савдо-иқтисодий ва илмий-технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1999 й.

N 15


САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНОЛОГИК

ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-ГРЕЦИЯ

ҚЎШМА ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ва технологик ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси  билан Греция Республикаси ўртасида тузилган битим асосида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Савдо-иқтисодий ва илмий-технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитаси ташкил этилсин.

Қўшма қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Белгилансинки, Қўшма қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.


2. Қуйидагиларга:

Қўшма қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисмига - Греция билан савдо-иқтисодий ва илмий-технологик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш функциясини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига - Қўшма қўмитанинг Ўзбекистон томони котибияти функциясини бажариш юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма қўмитанинг биринчи мажлисини 1999 йил февраль ойининг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин ва Греция томони билан келишсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил  13  январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Савдо-иқтисодий ва илмий-технологик

ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма

қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

1.

Муҳамедов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари, қўмитанинг ҳамраиси


2.

Охунов А.О.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


3.

Мустафоев Э.М.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


4.

Собиров М.А.

-

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси


5.

Абдуқодиров А.М.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


6.

Абдуллаев Н.З.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси  раисининг биринчи ўринбосари


7.

Мирбобоев Б.А.

-

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раисининг ўринбосари


8.

Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


9.

Шозиёдов Ш.Ш.

-

Хорижий сармоялар бўйича агентлик бош директори


10.

Абдуалиев А.Ҳ.

-

Вазирлар Маҳкамасининг  Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси


11.

Собитов Ё.Т.

-

Вазирлар Маҳкамасининг  Инвестиция дастурлари департаменти бош мутахассиси


12.

Холмуҳамедов М.Ш.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бўлим бошлиғи, масъул котиб