Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.1998 й. 534-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.1998 й.

N 534



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Давлат ер кадастри тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматнинг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. СССР Министрлар Советининг "Давлат ер кадастрини юритиш тартиби  тўғрисида" 1977 йил 10 июндаги 501-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1977 йил 24 июндаги 416-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1977 й., 6-сон, 24-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 декабрдаги

534 - сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда) нинг:

а) 2-банди қуйидаги мазмунда баён қилинсин: "2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси  Давлат кадастрининг ягона тизимига киритиш учун "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат  ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисида низомлардаги турлар,  ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасига тақдим этсинлар".

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисида Низомнинг:

8-бандининг иккинчи хат бошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банди "тизимига" сўзидан кейин "Ўзгеодезкадастр томонидан ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

Низомга 1 ва 2-иловалардаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ер ресурслари давлат қўмитаси ва "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси" сўзлари, "Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.