Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 24.10.2011 й. 4-мб-сон "2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.11.2011 й. 2283-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2011 й.

N 2283




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.10.2011 й.

N 4-мб


ҚАРОРИ



2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 165-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2010 йил 15 ноябрдаги 1-мб-сонли "2011 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2164, 2010 йил 16 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 478-модда) 2012 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор 2012 йил 1 январдан кучга киради.



Раис                                                                                                        Б. Тураев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 484-модда