Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.1998 й. 426-сон "Халқаро молия корпорациясининг "Файз" холдинг компаниясига инвестициялари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.1998 й.

N 426


ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИНИНГ

“ФАЙЗ” ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИГА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни фонд бозорига жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикасидаги хусусийлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси ва “Файз” холдинг компаниясининг: 

иккиламчи эмиссия акциялари чиқариш йўли билан “Файз” холдинг компаниясининг устав фондини 129,2 млн сўмгача кўпайтириш;

“Файз” холдинг компаниясининг 500 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги акцияларини Халқаро молия корпорациясига сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва компаниянинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини янгилаш учун Халқаро молия корпорациясининг 1900 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитини олиш;

2. Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги “Файз” холдинг компанияси томонидан Халқаро молия корпорацияси иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Файз” холдинг компанияси уставини хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси сифатида қайта рўйхатдан ўтказсин.


4. “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Халқаро молия корпорацияси кредитини таъминлаш учун берилаётган гаровни йилига 0,2 фоиз ставка бўйича суғурта қилишни таъминласин.


5. “Ўзгеодезкадастр” бош бошқармаси икки ҳафта муддатда “Файз” холдинг компаниясига тегишли бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ҳақ ундирмасдан берсин.


6. “Файз” холдинг компанияси хорижий инвесторларга сотилаётган акцияларнинг номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил бўлган фойда (даромад)дан солиқ тўлашдан, Халқаро молия корпорацияси билан тузилган кредит битимининг амал қилиш муддати даврида қўшилган сармоя ишлаб чиқаришни янгилашга мақсадли фойдаланилиши ҳисобга олинган ҳолда, озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 4-бандининг “Файз” холдинг компанияси акциялари пакетини тақсимлашга оид қисмига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритилсин ва “Файз” холдинг компанияси таркибига кирган “Шаҳрисабзмебель” очиқ акциядорлик жамияти 6-иловадан чиқариб ташлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов