Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1994 й. 300-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.1994 й.

N 300



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ВАЗИРЛИКЛАР,

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИНИНГ

УМУМИЙ-МАЖБУРИЙ ТУСДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ

ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 294-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси учун йиғим тўланиши бюджетдан қўшимча маблағ ажратилишига олиб келишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарори қуйидаги таҳрирдаги 3-банд билан тўлдирилсин.

"3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилинадилар".

Қарорнинг илгариги 3-банди 4-банд деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов