Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.1996 й. 90-сон "Муддатли ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар, чегара ва ички қўшинлар сафларидан захирага бўшатиш ва фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.1996 й.

N 90



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ

ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ

ЎТАБ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР,

ЧЕГАРА ВА ИЧКИ ҚЎШИНЛАР САФЛАРИДАН

ЗАХИРАГА БЎШАТИШ ВА ФУҚАРОЛАРНИ

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ

ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ

ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва харбий хизмат тўғрисида" ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муддатли ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, чегара ва ички қўшинлари сафларидан захирага бўшатилсин.


2. 1969-1978 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1996 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов