Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1994 й. 180-сон "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1994 й.

N 180



"ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

ҚАБУЛ  ҚИЛИНИШИ  МУНОСАБАТИ  БИЛАН

НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини ҳусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ҳамда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларини 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа ҳамда Юридик бўлимларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасинииг

1994 йил 4 апрелдаги

180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини

ҳусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон

Республикасида давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштириш,

сақлаш ва ундан фоидаланиш қоидаларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини

йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида" 1992 йил 13 августдаги 378-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 10-банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 4-сон, 20-модда