Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1991 й. 57-сон "Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1991 й.

N 57



ФАН ВА ТЕХНИКА СОҲАСИДА

БЕРУНИЙ (АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ)

НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ

МУКОФОТИ  ТЎҒРИСИДА


Фан, техника ва маданиятга катта ҳисса қўшадиган илмий тадқиқотларнинг савиясини, жумҳурият иқтисодий вз ижтимоий тараққиётини жадаллаштиришга меҳнаткашларнинг ижодий куч-ғайратларини сафарбар этишда давлат мукофотларининг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фан ва техника соҳасидаги энг салмоқли ишлар учун ҳар-бири энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баpаваpи миқдоpидан иборат бўлган олтита Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти таъсис этилсин. Мукофотлар 1996 йилдан бошлаб ҳаp уч йилда берилсин.

2. Вазиpлаp Маҳкамаси ҳузуpидаги Фан ва техника соҳасида Беpуний (Абу Райҳон Беpуний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлаpи қўмитасига мукофотга тақдим этилган ишлаpни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва экспеpтизадан ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, улаpга мукофот беpишга оид қаpоpлаp тайёpлаш вазифаси юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 3, 6-модда.