Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.1993 й. 274-сон "Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.1993 й.

N 274



ФАХРИЙ УНВОНЛАР УЧУН ГОНОРАРЛАР

ВА ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг илмий ва ижодий салоҳиятмчи сақлаш ва мустакамлаш, Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган фахрий унвонлар нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фахрий унвонларга эга бўлган кишиларнинг иш ҳақи ва пенсияларига ҳар ойда бериладиган гонорарлар ҳамда қўшимча ҳақ микдорлари шу йил 1 июлдан бошлаб иловага* мувофиқ белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, гонорарлар ва қўшимча ҳақни тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет, Пенсия жамғармаси, шунингдек хўжалик хисобидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мехнат вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда юқорида айтиб ўтилган гонорарлар ва қўшимча ҳакларни тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Илгари тугатилган фахрий унвонларга ҳак тўлаш бекор қилинсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 ноябрдаги 536-сон қарори ва Вазирлар Макамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 600-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.