Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1996 й. 242-сон "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятининг Фарғона механика заводида енгил автомобиллар учун ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1996 й.

N 242



"ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ

ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ  БИРЛАШМАСИ"  ДАВЛАТ-

АКЦИОНЕРЛИК    ЖАМИЯТИНИНГ    ФАРFОНА

МЕХАНИКА ЗАВОДИДА ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР

УЧУН FИЛДИРАК ДИСКЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган енгил автомобиллар учун ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти ва "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Фарғона механика заводида иш унуми йилига 1050 минг дона бўлган ғилдирак дисклари ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки,

ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш "Фонтайн" (Нидерландлар) ва "Айзенманн" (Германия) фирмаларининг илғор технологиялари ва ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланган ҳолда ташкил этилади;

ускуналар монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари тугалланган ҳолда 1997 йил 31 декабргача етказиб берилади.


3. Махфий.


4. "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик жамиятининг автомобиль ғилдираклари дисклари ишлаб чиқаришига "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 6-банди жорий этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов