Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 17.01.2012 й. 1-сон "Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.01.2012 й. 485-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2012 й.

N 485-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2012 й.

N 1


ҚАРОРИ


Корхоналарнинг санацияси жараёнини

мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 4 февралдан кучга киради)


"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1998 йил 18 августда 26-сон билан тасдиқланган Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига (рўйхат рақами 485, 1998 йил 28 август) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                         У. Турдиев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 37-модда