Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1997 й. 74-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1997 й.

N 74



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йпл 11 февралдаги

74-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишининг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишига иловада:

1-банддаги "Ижтимоий суғурта жамғармаси" сўзлари "Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин, "ижтимоий таъминот органларини четлаб ўтиб" сўзлари эса чиқариб ташлансин;

2-банддаги "туман (шаҳар) ижтимоий суғурта бўлимлари" сўзлари "Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддан "ва ижтимоий суғурта" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 йил, 2-сон, 5-модда