Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.1995 й. 145-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.1995 й.

N 145



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993

ЙИЛ 15 ДЕКАБРДАГИ 600-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Еввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 15 декабрдаги 600-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан амалдаги қонунчиликка хилоф равишда терилган (тайёрланган) ёки келтирилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлари ҳам, шунингдек, ушбу ўсимликларнинг қисмлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан, кейинчалик уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган воситачи савдо ташкилотларига бериш шарти билан, олиб қўйилади.

Олиб қўйилган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар, белгиланган тартибда савдо ташкилотларига ажратиладиган ажратмалар чегириб ташланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги "Давбионазорат"нинг махсус маблағлари жорий счётига ўтказилади, улардан Ўзбекистон Республикасининг Кизил китобига киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сотишдан тушган маблағларнинг 75 фоизи "Давбионазорат" томонидан республика бюджети даромадига ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг бошқа турларини сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Муталов