Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2014 й. ЎРҚ-368-сон "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 25.02.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.04.2014 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
22.04.2014 й.
N ЎРҚ-368
СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 23-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 324-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2014 йил 23 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 28 апрель, 17-сон, 190-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2014 йил, 4-сон, 87-модда