Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

АВ 01.02.2013 й. 2420-сон билан рўйхатга олинган АВ Буйруғи билан тасдиқланган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

АВ 01.02.2013 й. 2420-сон билан рўйхатга

олинган адлия вазирининг Буйруғи билан

тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 25.06.2018 й. 2420-5-сон билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (бундан буён матнда адлия бошқармалари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларнинг адлия бошқармаларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.



54-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар (агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса); (АВ 31.12.2014 й. 2420-2-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган хатбоши)



69-банднинг олдинги таҳрири


69. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида уч кун олдин адлия бошқармасига тақдим этилади. (АВ 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)

Адлия бошқармалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорларининг лойиҳалари Кенгаш муҳокамаларига киритилмайди.



71-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маълумотномада лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар (агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса) акс эттирилмаган бўлса.



84-банднинг олдинги таҳрири


84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, адлия бошқармасининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири (у бўлмаганда ҳуқуқий экспертизани амалга оширган шахс) томонидан имзоланади ва адлия бошқармасининг раҳбари ёки биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 4-1, 4-2 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.

(АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Йўриқномага 1-5-иловаларининг олдинги таҳрири


Йўриқномага

1-ИЛОВА



Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

2013 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2013 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан "Туманда тоза ҳаво ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги туман ҳокими қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур қарор лойиҳаси умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилмаганлиги сабабли адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳужжатлар тоифасига кирмайди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатларда қонун ҳужжатларига зид нормалар бўлмаслиги лозим.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда



Бошқарма бошлиғи                                                             Э. Ходжақулов




Йўриқномага

1-1-ИЛОВА



АВ 31.12.2014 й. 2420-2-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган илова



Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

             




2015 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё вилоят ҳокими О. Ашурматовга

Сизнинг 2015 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


              

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимининг "2015 йил учун бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига зид равишда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилмаганлиги туфайли, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилмоқда.

Лойиҳа белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши, шунингдек муҳокама иштирокчиларининг тақдим этган таклифлари умумлаштирилиб, кўриб чиқилгандан сўнг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қайта тақдим этилиши лозим.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда



Бошқарма бошлиғи                                                                 А. Тошқулов




Йўриқномага

2-ИЛОВА



Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН


М.Ў.

Сирдарё вилоят адлия



бошқармаси бошлиғи




Э. Ходжақулов



(имзо)


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш юзасидан

         

ХУЛОСА

2013 йил "9" январь

Гулистон шаҳри

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Сирдарё вилояти Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2013 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда маҳаллий давлат ҳокимиятининг ушбу ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун қарор қабул қилиш ваколати белгиланган.

Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2013 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига зид эмас.

Ушбу қарор лойиҳаси қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб беради.

Юқоридагиларга биноан, туман ҳокимининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2013 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги қайд этилсин.

Мазкур хулоса юзасидан тегишли хат маълумот учун туман ҳокимлигига юборилсин.



Юридик хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш ва методик

таъминлаш шўъбаси мудири: (АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)




Йўриқномага

2-1-ИЛОВА



АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган илова



Намуна

М.Ў.

ТАСДИҚЛАЙМАН

Тошкент вилояти

адлия бошқармаси бошлиғи

__________ Л. Мусашайхов

             (имзо)

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини

ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2017 йил 17 март

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Тошкент вилояти О??ўрғон туман ҳокимининг "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда, қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Ушбу қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса-да, унда қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилган. Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 21-бандига асосан бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади. Бироқ, тақдим этилган лойиҳада 3-банддан кейин 5-банд кўрсатилган.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандига мувофиқ хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ тақдим этилган лойиҳада "ООО" қисқартмаси қўлланилган.

Юқоридагиларга кўра, туман ҳокимининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


О??ўрғон туман ҳокимининг "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги, қонунчилик техникаси қоидалари талабларига номувофиқлиги қайд этилсин.

Қарор лойиҳасининг бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши ва унинг иловасида қўлланилган "ООО" деган сўз "МЧЖ" деган сўз билан алмаштирилиши лозим.

Мазкур хулоса юзасидан тегишли хат маълумот учун туман ҳокимлигига юборилсин.


Юридик хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш ва методик

таъминлаш шўъбаси мудири.




Йўриқномага

3-ИЛОВА



Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН


М.Ў.

Сирдарё вилоят адлия



бошқармаси бошлиғи




Э. Ходжақулов



(имзо)


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш юзасидан

             

ХУЛОСА

2013 йил "9" январь

Гулистон шаҳри

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Сирдарё вилоят Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


1. Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг 6-бандида ушбу қарор ижросини назорат қилиш "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Оқ олтин тумани бўлимига юклатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

Шунга мувофиқ, лойиҳанинг 6-бандини Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун талабларига мослаштириш лозим бўлади.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатда хорижий тилларнинг атамалари давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда қўлланилиши тақиқланган бўлса-да, лойиҳанинг 2, 3 ва 4-бандларида "перекрёстка" сўзи ишлатилган.


3. Лойиҳада бир қатор орфографик хатолар мавжуд. Жумладан, лойиҳа муқаддимасида "тартиб" сўзи "тартб" тарзида, лойиҳа 3-бандидаги "юридик" сўзи "юредик" тарзида нотўғри ёзилган.

Бундан ташқари, лойиҳада келтирилган ХУЖМШ аббревиатураси очиб ёзилиши лозим.


4. Лойиҳада қонунчилик техникаси талаблари бузилган. Хусусан, 3-банддан кейин 5-банд қўйилган бўлиб, бандлар изчил кетма-кетликда рақамланмаган.

Лойиҳани расмийлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилинмаган. Хусусан, варақлар рақамланмаган, лойиҳанинг биринчи бети юқори қисми ўнг томонида "ЛОЙИҲА" сўзи қўйилмаган.

Юқоридагиларга биноан, туман халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ва қонунчилик техникаси талабларига номувофиқлиги қайд этилсин.

Мазкур хулоса юзасидан тегишли хат маълумот учун туман ҳокимлигига юборилсин.



Юридик хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш ва методик

таъминлаш шўъбаси мудири: (АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)




Йўриқномага

4-ИЛОВА



АВ 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

2013 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2013 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси "Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги туман ҳокими қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини билдиради.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин бир кун ичида), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади. (АВ 30.10.2017 й. 2420-4-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)



Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда



Бошқарма бошлиғи                                                                 Э. Ходжақулов




Йўриқномага

4-1-ИЛОВА



АВ 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган илова



НАМУНА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

        

2014 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2014 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


        

      

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси "Туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Сирдарё туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасини қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлигини билдиради.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг сессия муҳокамасига киритилиши лозим.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин бир кун ичида), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади. (АВ 30.10.2017 й. 2420-4-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.



Бошқарма бошлиғи                                                           А. Тошқулов




Йўриқномага

4-2-ИЛОВА



АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган илова



Намуна

2017 йил 17 март 12/1-356/11-сон

О??ўрғон туман ҳокими

О. Оллабергановга

          

Сизнинг 2017 йил 15 мартдаги

2/65-сон хатингизга


Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги О??ўрғон тумани ҳокимининг қарори лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса-да, унда қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилганлиги билдирилади.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг қабул қилиниши лозим.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин бир кун ичида), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги ахборот тариқасида маълум қилинади. (АВ 30.10.2017 й. 2420-4-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.



Бошқарма бошлиғи                                                 Л. Мусашайхов.




Йўриқномага

5-ИЛОВА



Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

2013 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2013 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси "Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги туман ҳокими қарори лойиҳаси қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлигини билдиради.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганингиздан кейин, қарор лойиҳасини қайта ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун адлия бошқармасига тақдим этишингиз мумкин.


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда

Бошқарма бошлиғи                                                                   Э. Ходжақулов




АВ 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



84-банднинг олдинги таҳрири


84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъба мудири томонидан (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Қонунчилик бўлими бошлиғи томонидан) имзоланади ва адлия бошқармасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 4-1 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади. (АВ 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи таҳриридаги хатбоши)




АВ 31.12.2014 й. 2420-2-сон билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



71-банднинг олдинги таҳрири


71. Тақдим этилган лойиҳани норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш зарур бўлмаган ҳолларда, адлия бошқармалари 2 иш куни мобайнида лойиҳани хулосасиз мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ намунадаги кузатув хати билан қайтариб юборади.




АВ 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



Йўриқномага 4-илованинг олдинги таҳрири


Йўриқномага

4-ИЛОВА



Намуна

O`ZBEKISTON

RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE

OF TНE REPUBLIC

OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

2013 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2013 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси "Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги туман ҳокими қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини билдиради.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг, қарорни расмий нашрларда эълон қилишингиз, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь)га мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда



Бошқарма бошлиғи                                                                 Э. Ходжақулов