Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2003 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2003 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ў. Султонов






Вазирлар Махкамасининг

2003 йил 14 январдаги

17 -сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорига 1-иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" ва "Инновация" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси" ва "Ўзинтеримпекс" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Махкамасининг

2003 йил 14 январдаги

17 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармасини ташкил қилиш ва унинг фаолияти тўғрисида" 1994 йил 5 мартдаги 117-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 1-2-сон, 11-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 йил, 1-сон, 7-модда