Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1997 й. 398-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида"ги фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1997 й.

N 398



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎFРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ

БАЖАРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида" 1997 йил 19 июндаги ПФ-1790-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўздавстандарт" маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларни, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарни, уларнинг мазкур қарорга 3-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги юзасидан рўйхатдан ўтказиш далолатномаларини 1997 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


3. 1998 йил 1 январдан бошлаб бир ой савдо қилиш учун қуйидаги чекланган ставкалар белгилансин:

савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим энг кам ойлик иш хақининг икки баравари миқдорида;

вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими энг кам ойлик иш ҳакининг уч баравари миқдорида. Бунда савдо қилиш ҳуқуқи учун ва лицензия йиғими сертификати (гувоҳномаси) бир ойдан ўн икки ойгача муддатга берилади.


4. "Ўзстандарт" агентлиги, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналарда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик режимларини ва маҳсулот сифатини мунтазам равишда назорат килсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига ўзгартириш за қўшимчалар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Мухитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов

    

   

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., 8-сон, 28-модда