Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20 қ/қ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 51-сон "Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 28.08.2014 й. Қарори (АВ томонидан 14.10.2014 й. 2621-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2014 й.

N 2621

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2014 й.

N 20 қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2014 й.

N 16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2014 й.

N 51


ҚАРОРИ



Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги

стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш

оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш

масканлари ҳақидаги намунавий низомни

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

  

А. Абдуҳакимов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 523-модда