Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 16.10.2014 й. 104-сон “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 12.11.2014 й. 2625-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.11.2014 й.
N 2625
ЎЗБЕКИСТОН
"ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
16.10.2014 й.
N 104
БУЙРУҒИ
Маиший чиқиндиларни ташиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон "Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор У. Халмухамедов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 17 ноябрь, 46-сон, 555-модда