Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.1995 й. 461-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.1995 й.

N 461



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 26 МАРТДАГИ

164-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш жараёнини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

41-банднинг биринчи хатбошидаги "100000 сўмдан" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваридан сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банднинг "б" кичик бандидаги "100000 сўм" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин;

76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Корхона (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмай, йил чораги ҳисоботини эса ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан тақдим этади".


2. Мазкур қарор 1996 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов