Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 07.01.2015 й. 1-мб-сон "2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 08.01.2015 й. 2636-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2015 й.

N 2636-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.01.2015 й.

N 1-мб


ҚАРОРИ



"2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 4-мб-сон "2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2636, 2014 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 616-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                          Б. Тураев






Қарорга

ИЛОВА



"2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-банддаги "112" рақами "113" рақами билан алмаштирилсин.


2. 2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисида ҳисобот шакли (113-илова*) билан тўлдирилсин.



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 17-модда