Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 107-сон, Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 29/9-120-сон "Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 12.03.2004 й. Қарори (АВ томонидан 22.04.2004 й. 1341-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.04.2004 й.
N 1341
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 12.03.2004 й. N 107 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ 12.03.2004 й. N 29/9-120 |
ҚАРОРИ
Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 2 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Низомига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова* қилинаётган "Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари" тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи
|
Б. Тешабоев |
Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи |
А. Қўлдошев |
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 194-модда.