Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 842-XII-сон "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 842-XII



"ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


1. "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган вақтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатлари қабул қилингунига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланаверади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштиришга доир таклифлар тақдим этсин;

Ҳукумат ва идораларнинг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига зид бўлган меъёрий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси бир ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши билан мувофиқлаштирилиши талаб қилинмайдиган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишига доир меъёрий ҳужжатлар қабул қилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бажарилишининг боришига доир ахборот тақдим этсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 5, 226-модда