Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.1997й. 179-сон "Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.04.1997й.
N 179
КРЕДИТЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ
ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ
УЧУН АВАНС ТАРИҚАСИДА БЕРИЛАДИГАН
МАБЛАҒЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ ҲАМДА ФЬЮЧЕРС
КОНТРАКТЛАР БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
КОРХОНАЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ
МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА
СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Суғурта тўғрисида" ва "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида" 1997 йил 25 февралдаги Фармонига мувофиқ, деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини суғурта пули билан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Суғурталовчининг суғурта жавобгарлигидан қуйидаги миқдорларда суғурта тўловлари белгилансин:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кредитларни банкка қайтариш учун жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича - 2,5 фоиз
деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши ва фьючерс контрактлар юзасидан мажбурий суғурта бўйича - 1 фоиз.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 4, 16-модда.