Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш тартиби (ЎзР ВМ 22.07.1997 й. 366-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 22 июлдаги

366-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик

уй-жой-жамғарма банки томонидан Тошкент шаҳрида

яхшиланган тузилишдаги квартираларни

тижорат шартларида сотиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур тартиб "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш механизми ва уни амалга ошириш шартларини тартибга солади.


2. "Ўзуйжойжамғармабанк" кўчмас мулкнинг шаклланаётган бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб номи ёзилган уй-жой облигациялари эгаларига уларнинг ҳоҳишига кўра Тошкент шаҳрининг қулай туманларида жойлашган ва (ёки) паст қаватли уйларда жойлашган яхшиланган тузилишдаги комфорт безакли квартираларни тижорат шартларида ушбу уй-жой қурилишига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сарфланган 50 фоиз харажатларни қопламасдан сотиш ҳуқуқига эгадир.


3. Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни сотиб олиш ҳуқуқига "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахслар сотиб олинаётган уй-жой майдонининг 50 фоизига мувофиқ миқдорда уй-жой облигациялари туркуми мавжуд бўлиши шарти билан тижорат шартларида эга бўладилар.


4. Уй-жой қийматининг қолган қисмига 2 йил ичида тўлаш муддати билан 20 фоиздан кўп бўлмаган ставкали кредит расмийлаштирилади.


5. Тошкент шаҳрида тижорат шартларида яхшиланган тузилишдаги квартира сотиб олиш истагини билдирган шахсларга номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш тартиби, пул ҳисоб-китоблари, уй-жой бериш, шунингдек "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланган имтиёзлар тизими ҳам татбиқ этилади.