Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 14.01.1992 й. 514-XII-сон "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
14.01.1992 й.
N 514-XII
"ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
Ҳукумат қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларини "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев