Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 18.12.2007 й. 01-02/19-1-сон "Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.01.2008 й. 920-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2008 й.

N 920-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

18.12.2007 й.

N 01-02/19-1


ҚАРОРИ



Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2

шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 18 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 5 апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича" йўриқномага (2000 йил 20 апрель, рўйхат рақами 920 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач амалга киритилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                              С. Носиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 6-модда.